Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эшитиш қобилияти яхши бўлмаган болалар учун экскурсия

Эшитиш қобилияти яхши бўлмаган болалар учун экскурсия

Фото: «Спутник»

Фарғона вилоятидаги Қувасой шаҳрида жойлашган ихтисослаштирилган мактаб-интернатда эшитиш қобилияти яхши бўлмаган 13 нафар бола учун автобусда экскурсия ташкил этилди. Экскурсия қўл ҳаракатлари орқали олиб борилди.

Мактаб ўқувчилари сурдо таржимонлар билан биргаликда Марғилон шаҳридаги «Ёдгорлик» фабрикасига ташриф буюришди, шунингдек, қўл дастгоҳида ишлаб кўришди.

Шунингдек, Риштондаги Тоҳир Ҳайдаровнинг кулолчилик музейига бориб, унинг тарихини ўрганишди. Қўқонда эса болалар шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойлари — Худоёрхон саройи бўйлаб саёҳат қилишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг