Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар учун диспетчерлик хизмати ташкил этилади

Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар учун диспетчерлик хизмати ташкил этилади

Фото: «KakProsto.ru»

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан «Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 март куни «Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4242-сонли Қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибида Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш диспетчерлик хизмати ташкил этилади.

Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар, шунингдек уларнинг вакиллари томонидан техник воситалар (видео қўнғироқлар, матнли хабарлар, махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда қўнғироқлар ва бошқалар) орқали бўладиган мурожаатларга шошилинч оператив хизматларнинг (101, 102, 103, 104, 1050) кечаю кундуз, тезкор жавоб беришларини таъминлаш диспетчерлик хизматининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларнинг шахсий маълумотлари электрон базаси яратилади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар томонидан 2019 йил 1 июлга қадар эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларга шошилинч оператив хизматлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан мобил алоқа сервисларидан фойдаланиш бўйича бепул хизмат кўрсатиш имконини берувчи ахборот тизими жорий этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг