Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадагисига алмаштириш тартиби ўзгардими?

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадагисига алмаштириш тартиби ўзгардими?

Фото: ЎзА

Ижтимоий тармоқларда эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадагисига алмаштириш тартиби ўзгарганлиги, ушбу жараён мураккаблашганлиги ҳақида маълумот тарқалди. Биз масалага ойдинлик киритиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги билан боғландик ва қуйидаги мазмунда жавоб олдик.

— Ҳақиқатан ҳам, Ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига асосан аввалги ҳужжатлар рўйхати (паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда талон)га қўшимча иккита ҳужжат — тиббий маълумотнома ҳамда имтиҳон варақаси қўшилди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришни назарда тутувчи соддалаштирилган тартиб 2020 йил 31 декабрига қадар амалда.

Адлия вазирлиги ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритишга ваколатли орган сифатида Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда фуқароларга қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида Давлат хизматлари марказларида ва ИИВ тузилмаларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги турдагисига алмаштириш аввалги тартибга асосан амалга оширилиши ҳақида тушунтириш бермоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг