Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европадаги ижара учун энг қиммат шаҳарлар аниқланди

Европадаги ижара учун энг қиммат шаҳарлар аниқланди

Фото: «sondakika.ru»

«ECA International» агентлиги кўҳна қитъадаги ижарада яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингини тузиб чиқди.

Бу рўйхатда Москва иккинчи ўринни олди. Россия пойтахтининг нуфузли туманларидан бирида тўрт хонали, учта ётоқхонаси ва меҳмонхонаси бўлган квартирани бир ойлик ижарага олиш ўртача 5 минг АҚШ долларига тушади. Лекин бу хонадон мебель билан жиҳозланган бўлмайди. Айнан шундай турар-жойни Цюрихда ўртача 4673 долларга, Женевада 4555 долларга, Истанбулда 3951 долларга ижарага олиш мумкин. Қимматлар ичида энг арзон шаҳар Швеция пойтахти Стокҳольм бўлиб, бу ерда бир ой яшаш учун 3177 доллар зарур.

Рейтинг етакчиси Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳри дея тан олинди. Бу шаҳар марказидан квартира ижарага олиш учун ўртача 6648 доллар тўлаш керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг