Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Facebook»да ДХХнинг расмий саҳифаси очилганидан хабарингиз борми?

«Facebook»да ДХХнинг расмий саҳифаси очилганидан хабарингиз борми?

Скрин: Facebook / Davlat xavfsizlik xizmati

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги тизимини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг байроғи ва эмблемаси намуналари ҳам тасдиқланган эди.

Айнан шу фармон имзоланиб, матбуотда эълон қилингандан кейин «Facebook» ижтимоий тармоғи орқали Давлат хавфсизлик хизмати саҳифаси очилган. Унда биринчи пост 2018 йил 18 март куни қолдирилган.

Мазкур саҳифада ДХХ фаолиятига оид тезкор хабарлар ва янгиликлар бериб борилади. Саҳифа обуначилари сони 2500 нафар бўлиб, бу рақам саҳифа очилганидан ҳали кўпчилик бехабар эканини англатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг