Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилди

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилди

Фото:«Google.com»

Бугун «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилди.  Бу ҳақда «Тараққиёт стратегияси» Маркази сайтида маълум қилинди.

Давлат дастури лойиҳаси билан «Тараққиёт стратегияси» Маркази томонидан махсус яратилган www.2018.strategy.uz веб-сайтида ёки www.regulation.gov.uz порталида танишиш ҳамда фикр ва таклифларни билдириш имкони мавжуд.

Дастур лойиҳаси 237 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 22-декабр куни Олий Мажлисга тадқим этган мурожаатномасида кўрсатилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.

Жамоатчилик муҳокамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 28-декабрдаги «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига кўра шу йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Кенг жамоатчилик вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида бўлиб ўтадиган муҳокамалар доирасида турли анжуман ва давра суҳбатлари ташкил этилади. Шунингдек, муҳокамалар ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ҳам мунтазам ўтказиб борилади. Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари натижалари таҳлили ва келиб тушган таклифлар асосида янада такомиллаштирилади.

Давлат дастурлар лойиҳаси билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури ҳам жамоатчилик муҳокамасидан сўнг қабул қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг