Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фаолияти тугатилаётган коллеж ва лицейларнинг бинолари бўш қолмайди

Фаолияти тугатилаётган коллеж ва лицейларнинг бинолари бўш қолмайди

Фото: «Darakchi.uz»

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Дастурга кўра, жорий йилдан бошлаб республиканинг турли ҳудудларидан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадида келган докторантларнинг вақтинчалик яшаши учун Тошкент шаҳрида «Илмий тадқиқотчилар уйи» барпо этилиши мумкин.

Лойиҳада фаолияти тугатилаётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг бинолари ёки бошқа бўш бинолар ҳисобидан «Илмий тадқиқотчилар уйи»ни барпо этиш масаласи белгиланади.

Эслатиб ўтиш керак, ушбу лойиҳа тасдиқланиши, ўзгариши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг