Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғона вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосар тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосар тайинланди

Кеча, 14 июнь куни Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг навбатдан ташқари 32-сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ахборот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Умар Исмоилов иштирок этдилар. Йиғилишни кенгаш раиси, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борди.

Сессия кун тартибида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб берган вазифалар ва вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилиш давомида берилган топшириқлар, ташкилий ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Сессия қарорига кўра, Фарғона вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Қўчқоров Садриддин Бурхонович ўрнига Ортиқов Акмалхон Жўрахонович ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Турсунов Алибек Маъмуржонович ўрнига Тешаев Шуҳрат Жўрақулович тайинлангани бир овоздан маъқулланди.

Сессия якунида депутатлар ҳамда янги тайинланган ўринбосарлар сўзга чиқиб, ўзларига билдирилган ишончни оқлаш ва зиммаларига юклатилган вазифаларни масъулият билан бажаришга ваъда бердилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг