Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Фото: «Uza.uz»

Файзуллажон Қосимов Фарғона вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Бугун Халқ депутатлари Фарғона вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг қўшма сессиясида вилоят ҳокимининг бу борадаги қарори депутатлар томонидан тасдиқланди.

Ф. Қосимов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган. Фарғона вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи, вилоят фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Кам таъминланган оилаларга нафақалар тўланишини мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби вазифаларда ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг