Фарғона вилоятида яна иккита туман ҳокими алмашди

Фарғона вилоятида яна иккита туман ҳокими алмашди

Фото: «mahallakengashi.uz»

Халқ депутатлари Бувайда ва Сўх туманлари Кенгашларининг ҳам навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, туманда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, бу борада эришилаётган ютуқ ва натижалар хусусида маъруза қилди.

Сессияда Алибек Турсунов бошқа ишга ўтгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Бағдод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Бехзод Ибрагимов Бувайда тумани ҳокими этиб тайинланди.

Шунингдек, Таваккал Раҳимов бошқа ишга ўтгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ўрнига Фаррух Ўсаровни Сўх тумани ҳокими вазифасига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Риштон туман ҳокими Ғайрат Мамадалиев туман ҳокими вазифасидан озод этилиб, шу кунга қадар Сўх тумани ҳокими бўлиб ишлаган Таваккалжон Раҳимов Риштон тумани ҳокими этиб тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг