Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада бир гуруҳ ҳарбийлар мукофотланди

Фарғонада бир гуруҳ ҳарбийлар мукофотланди

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фарғона гарнизони Маънавият ва маърифат марказида Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги билан давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Унда мудофаа вазирининг маслаҳатчиси, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири, заҳирадаги генерал-полковник Рустам Ахмедов, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулла Бузруков, Фарғона вилояти ҳокимлиги, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси, Ҳалқ таълими ва касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари ҳамда нафақага чиққан ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Тадбирда нафақага чиққан ҳарбий хизматчилар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳаёт тажрибаси давомида эгаллаган билим ва тажрибаларини ёш авлодга ўргатиш юзасидан режалар белгилаб олинди. Йиғилганлар томонидан берилган саволларга атрофлича тўхталиб, жавоб қайтарилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув якунида Ўзбекистон мудофаа вазирининг тегишли буйруғи билан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол иштирок этган бир қатор нафақага чиққан ҳарбий хизматчиларга «Ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол иштироки учун» кўкрак нишони топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг