Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада инспектор фуқарони ички ишлар идорасига ишга олиб кириш учун 4 минг доллар сўради

Фарғонада инспектор фуқарони ички ишлар идорасига ишга олиб кириш учун 4 минг доллар сўради

Фото: «Mynet.az»

Фарғона вилояти ИИБга қарашли патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси пост-патрул хизмати батальони кадрлар гуруҳи катта инспектори Каримжон Камолов фуқаро М.Эшпўлатованинг ўғлини ички ишлар идорасига ишга олиб кириб қўйиш учун 4 минг доллар сўрайди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда К.Камолов фуқаролар М.Эшпўлатова ҳамда У.Йўлдошевдан хамир учидан патир сифатида 500 долларни пора сифатида олаётганида ашёвий далил билан қўлга олинади.

Маълум бўлишича, К.Камолов жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди ҳукмига кўра, 5 йил муддатга озодликдан муҳрум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг