Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада одам гўшти сотилаётгани ҳақидаги гапларга Бош прокуратура муносабат билдирди

Фарғонада одам гўшти сотилаётгани ҳақидаги гапларга Бош прокуратура муносабат билдирди

Фото: «uznews.uz»

Икки-уч кундан буён фарғоналик Ҳ.Раҳимовнинг аризаси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. Унда шаҳар марказидаги «Деҳқон бозори»да савдо юритувчи 50 нафар қассоб қабристондан одам гўштини олиб келиб, сотиш билан шуғулланаётганлиги айтилган.

«Дарё»нинг хабар қилишича, Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу ҳолат бўйича маълумот берди. Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширувда Ҳ.Раҳимов Фарғона шаҳри, Соҳил кўчаси, 237-уйда ёлғиз ўзи яшаши, руҳий жиҳатдан муомалага лаёқатсизлиги, руҳий касалликлар шифохонасида доимий рўйхатда туриши, бир неча маротаба йўллаган шундай мазмундаги мурожаатлари ўз тасдиғини топмай, асоссиз ва ёлғон бўлиб чиққанлиги аниқланган.

Фарғона вилоят руҳий-асаб касалликлари диспансери маълумотномасига кўра, 1940 йилда туғилган Ҳ.Раҳимов 1985 йилдан буён диспансер назоратида туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг