Фарғонада ёппасига «тозалаш»: соғлиқни сақлаш тизимида бир қатор мансабдорлар ишдан олинди

Фарғонада ёппасига «тозалаш»: соғлиқни сақлаш тизимида бир қатор мансабдорлар ишдан олинди

Фото: «Asr.uz»

Фарғона вилояти бирламчи тиббий-санитария хизмати бўйича ўтказилган текширишлар натижасида ҳудудда ўз вазифасини сусткашлик билан бажариб келаётган тиббиёт ходимлари ҳам борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати сайтимизга маълум қилди.

Шу муносабат билан, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходими А.Нигманова вилоятдаги барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида патронаж ишлари, тор соҳа мутахассислари кўрикларини талаб даражасида ташкил этмагани ва берилган топшириқларга етарли даражада эътибор қаратмагани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари О.Қосимова, туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси масъул ходими М.Раҳмонова ҳамда болалар бўлими масъул ходими М.Ғаниева туман аҳолисини тиббий патронаж кўриги билан қамраб олиш ишларини талаб даражасида бажармагани, тиббиёт бўйича берилган топшириқларни суст бажаргани учун вазифасидан озод этилди.

Риштон туманида 103 тез тиббий ёрдам хизмати ишларини талаб даражасида ташкил этмагани, давлат раҳбарининг 2017 йил 30 мартдаги селектор йиғилишда шошилинч тибий ёрдам хизмати фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича берган топшириғи ижросини таъминламагани учун туман тиббиёт бирлашмаси тез ёрдам бўлими мудири М.Болтабоев ҳамда бўлим мутасадди ходими Д.Бурхонова эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, вилоятда ўтказилган текширишлар натижасида Боғдод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ю.Абдусатторов, Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Абдураҳмонов, Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Т.Мамажонов, Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М. Турсунхўжаев, Олтиариқ туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири Ш.Бузруковнинг бошқарувда йўл қўйган камчиликлари туфайли аҳолининг тиббий ёрдамга муҳтож қатламига бирламчи тиббий-санитария хизмати талаб даражасида кўрсатилмаган ва натижада фаолиятда қатор камчиликлар кузатилган. Шу муносабат билан уларнинг 3 ойлик маоши давлат ҳисобига ўтказилди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг