Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонадаги туманга янги ҳоким тайинланди

Фарғонадаги туманга янги ҳоким тайинланди

Фото:«Uza.uz»

Вилоят ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибият мудири вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган Жуманов Жаҳонгир Сабиталиевич Фурқат туманига янги ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

Бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари туман кенгашининг сессиясида вилоят ҳокимининг тегишли қарори муҳокамага қўйилди ва депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Жуманов Жаҳонгир 1982 йилда Фарғона туманида туғилган. Фарғона политехника институтининг тармоқлар иқтисодиёти бўйича магистратурасини тамомлаган.

Кўп йиллар вилоят молия тизимида ва вилоят ҳокимлигида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган. 2019-2021 йилларда Олтиариқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти, Улуғнор туманида ҳам ҳоким алмашганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг