Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Фаровон оила жамият равнақининг асоси» мавзусида тарғибот ўн кунлиги ўтказилди

«Фаровон оила жамият равнақининг асоси» мавзусида тарғибот ўн кунлиги ўтказилди

«Оила» ИАТМ Тошкент вилояти бошқармаси томонидан «Фаровон оила жамият равнақининг асоси» мавзусида тарғибот ўн кунлиги ўтказилди.

Унда 8500га яқин аҳоли, ўқитувчи-педагог, ўқувчи, талаба, корхона, ташкилот ва тиббиёт муассасасининг ишчи-ходимлари ва журналистлар иштирок этди.

Мазкур тарғибот тадбирларининг биринчи босқичида асосий эътибор аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилди. Унда вилоят Адлия бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила Кодекси ва оилага тегишли меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, оилавий ажримлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш зарурлигига эътибор қаратилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман бўлими томонидан «Аҳолининг репродуктив саломатлиги муҳофаза қилишда тиббиёт муассасаларининг роли» мавзуидаги ўқув семинарлари ўн кунликнинг иккинчи босқичида ташкиллаштирилди.

Охирги босқич «Фаровон оила - жамият равнақининг асоси» мавзуидаги маърифий тадбирларда маҳалла аҳли иштирок этди. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Тошкент вилояти Кенгаши ва унинг ҳар бир бўлими мутахассислари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг