Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистонга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларини кучли совуқдан огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистонга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларини кучли совуқдан огоҳлантирди

Фото: «Snowsbest.com»

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази хабарига кўра, яқин кунларда Қозоғистоннинг аксарият ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Шимолий, шарқий ва марказий вилоятларда кучли совуқ бўлиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан 2018 йил 21 январь куни gismeteo.kz сайтининг маълумотига асосан бўрон огоҳлантируви эълон қилинган.

«Қозоғистоннинг шимолий, шарқий ва марказий вилоятларига боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига вақтинчалик йўловчи автобус ва шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланмасликларини илтимос қиламиз», — дейилади ФВВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда кучли совуқ сабабли дизель ёнилғиси музлаб қолган автобусдан 40 нафардан зиёд ўзбекистонлик эвакуация қилингани ҳақида хабар қилгандик.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг