Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига раис сайланди

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига раис сайланди

Фото:«ЎзА»

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг III конференцияси ўтказилди.

ЎзАнинг ёзишича, ҳозирга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажариб келган Хаитов Актам Ахмадович раис лавозимига сайланди.

Пўлатов Жаҳонгир Бахтиёрович раиснинг биринчи ўринбосари этиб, Набижанов Фарҳод Исроилович ва Кушанов Фаҳриддин Неъматуллаевичлар эса раис ўринбосарлар этиб  сайланган.

Шунингдек, ҳозирга қадар вилоят кенгашларида вазифасини бажарувчи бўлиб фаолият юритиб келаётган раисларнинг ҳаммаси овоз бериш йўли билан ўз вазифасига сайланди. Энди уларга нисбатан вазифасини бажарувчи ибораси қўлланмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг