Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФҲДЁ бўлимлари фаолияти устидан раҳбарликни ким амалга оширади?

ФҲДЁ бўлимлари фаолияти устидан раҳбарликни ким амалга оширади?

Фото: «Darakchi.uz»

Давлат хизматлари агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бир неча қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда агентликнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилди.

Лойиҳага мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимликларининг бошқарув аппаратларига фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва никоҳ уйлари фаолияти устидан раҳбарлик қилиш бўйича, шунингдек ФҲДЁ бўлимлари кадрлар масаласида қўшимча вазифалар юклатилмоқда.

Шунингдек, лойиҳага асосан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, ФҲДЁ архивлари Агентлик раҳбарлиги остига ўтганлиги ҳам низомда ўз аксини топмоқда, яъни ФҲДЁ архивлари Агентлик тизимига кириши мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Агентликка, унинг ҳудудий бошқармаларига ФҲДЁ соҳасида бир қанча вазифа ва функциялар юкланмоқда. Лойиҳада ФҲДЁ архивларини молиялаштириш масаласи аниқ белгилаб берилмоқда, ФҲДЁ архивлари, Давлат хизматлари марказлари ва Агентлик ҳудудий бошқармаларининг Агентлик марказий аппарати билан ҳамкорлик қилиш соҳаларига алоҳида урғу берилган.

Лойиҳанинг тўлиқ матни билан юқоридаги ҳавола орқали regulation.uz қонун ҳужжатлари муҳокамаси портали орқали танишишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг