Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги фирибгарлар, 8 мартдаги қотиллик, боксчиларимизнинг сенсацион ғалабалари, прописка масаласи, Путиннинг суперракетаси, кичик муаммонинг катта ташвишлари ва бошқа хабарлар

Самарқанддаги фирибгарлар, 8 мартдаги қотиллик, боксчиларимизнинг сенсацион ғалабалари, прописка масаласи, Путиннинг суперракетаси, кичик муаммонинг катта ташвишлари ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 11 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси қирғиз тилига таржима қилинди

Китоб тақдимоти 2018 йил 6 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган «Қирғизистон-Ўзбекистон ҳамкорлиги ривожланишининг янги уфқлари» мавзусидаги илмий-амалий конференция доирасида бўлиб ўтди.

«Бу — тарих. Бу — янги тарих» — Шавкат Мирзиёев (видео)

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифига бағишланган виделавҳа тайёрлади. Унда давлатимиз раҳбарининг қўшни мамлакатга ташрифи тафсилотлари акс этган.

Инфографика

Месси-600: кимга қанча гол урган? (инфографика)

Мессининг 600 та голи қайси жамоаларга ва нечтадан урилган? Буни қуйидаги инфографика орқали билиб олишингиз мумкин.

Иқтисодиёт

Тошкентга Тахтакўпирда етиштирилган гўшт маҳсулотлари етказиб берилади

Тошкент шаҳар ҳокимлигига Тахтакўпир туманида етиштирилган гўшт маҳсулотларини харид қилиб олиш, сақлаш ва тизимли равишда Тошкент шаҳри аҳолисига етказиб беришга ихтисослаштирилган, замонавий қушхона ва музлатгичга эга бўлган ташкилот ташкил этиш бўйича тегишли таклиф киритиш вазифаси юкланмоқда.

Жамият

Ички ишлар вазири сайёр қабулларда 3 мингдан ортиқ мурожаатни ҳал этган

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида истиқомат қилувчи фуқаро Муҳаббат Насруллаева эса сайёр қабулда қизи М. Бобоёрова олий ўқув юртига тўлов-шартнома асосида ўқишга киргани муносабати билан унга банкдан 4 йил муддатга таълим кредити олишга ёрдам беришни сўраган. Ушбу мурожаат ижобий ҳал қилинган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг музейи учун ашёлар қабул қилинади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг забардаст олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг музейини ташкил қилиш тўғрисидаги кўрсатмасидан келиб чиққан ҳолда олимнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига оид материаллар қабул қилинади.

Огоҳлантирилмаган бўлсангиз, жарима тўламайсиз

Газ ўлчагични (счетчик) муддати тугаганига 2 ой бўлибди, мени огоҳлантиришмаган. Энди 600 минг сўм жарима тўлайсиз дейишяпти. Муддат тугаганлиги ҳақида огоҳлантирилишим керакмасми?

ЙТҲда ҳалок бўлган андижонликларнинг жасадлари олиб келинди

2018 йилнинг 5 март куни Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилоятида содир бўлган ЙТҲ натижасида 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси (Андижон вилоятида туғилган) вафот этган эди.

Фотогалерея. Ғалаба – Амузанг – Хушади темир йўл тармоғи очилиши

Эътиборли жиҳати, икки мамлакат равнақи учун хизмат қилувчи тарихий жараён махсус ташкил этилган телекўприк орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Суғд вилояти ҳокими Самарқанд вилояти ҳокимига қимматбаҳо совға юборди

7 март куни Самарқанд шаҳрида икки халқнинг буюк вакиллари — Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийга ёдгорлик ўрнатилди. Шу куни «Жартепа» ўтказиш пунктида Ўзбекистон Президентининг Тожикистон Суғд вилоятига совғаси — Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган автобус топширилди.

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда автомобилларнинг энг юқори тезлигини пасайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда

Халқаро тажрибани ўрганганимизда шу маълум бўлдики, Европанинг 29 давлатида максимал тезлик 50 км/соатни, Лондонда 48 км/соатни, МДҲ давлатлари, хусусан Россия, Қозоғистон, Грузия, Арманистон ва Озарбойжонда 60 км/соатни ташкил қилади.

Ҳодиса

18 ёшли келинчак 8 март куни эрини бўғиб ўлдирди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида жорий йил 8 март куни қотиллик юз берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилган.

Видеокамералар 200 дан ортиқ жиноятни фош қилди

Пойтахт кўчалари, маҳаллаларида ўрнатилган 140 мингдан ортиқ видеокамера жиноятларни фош этишда қўл келмоқда. 200 дан ортиқ жиноятни содир этганлар шу усулда аниқланди.

Тошкентда бир йигит «Қичқириқ» каналига тушиб кетди (фото)

Хабарда айтилишича, лейтенант Ж.Абдулбоқиев ўйлаб ўтирмасдан сувга тушиб, чўкаётган шахсни қутқаради ва уни соҳилга олиб чиқади.

Тошкентда кучли шамол туфайли дарахт машинани босиб қолди (фото)

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув хизматига фуқаро М.Ибрагимова томонидан Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, «Боғистон» маҳалласида дарахт қулаб тушиб, 2 та енгил автомашинани босиб қолгани, шунингдек, газ қувурига шикаст етказгани бўйича мурожаат келиб тушди.

Маданият

Россиялик машҳур телебошловчи Леонид Якубович Бухорога келди

9-10 март кунлари Бухорога «Россия яҳудийлари конгресси» хайрия жамғармаси президенти Юрий Каннер ва россиялик таниқли телебошловчи Леонид Якубович раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди.

Ҳуқуқ

Уруш қатнашчиларига Тошкент шаҳридан уй ва прописка бериладими?

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали Тошкент шаҳри ва вилоятида прописка қилиш бўйича фуқароларни қийнаб келаётган айрим саволлар юзасидан Ички ишлар вазирлигига хат билан мурожаат қилган эди.

Технология

Мобиль интернет тезлигини ёруғлик тезлигига тенглаштиришмоқчи

«Google» корпорацияси AMP-технологияларини такомиллаштириш йўли орқали мобиль интернет тезлигини оширмоқчи.

Спорт

Уругвай футбол ассоциацияси Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилишини тасдиқлади

Шу пайтга қадар Уругвай ва Ўзбекистоннинг миллий терма жамоалари ўзаро ўйин ўтказишмаган. Бу учрашув икки миллий терма жамоа тарихидаги биринчи ўйин бўлади.

Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев рақибини қай тарзда таслим этди? (видео)

Нью-Йоркдаги «Kings Theater» аренасида ташкил этилган тўқнашувда Шаҳрам аргентиналик Николас Веласкесни 15-сониясидаёқ техник нокаутга учратди.

Самарқандда футбол фирибгарлари устидан жиноят иши қўзғатилди

Маълумотларга кўра айни пайтда Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан Самарқанд вилоят мини-футбол ассоциацияси қошидаги «Нафис» мини-футбол клуби мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбаттан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дунё

Дунёнинг энг сахий кишилари

Диққатга сазовор жиҳати шуки, саховатли энг бой кишилар ва оилалар рўйхатида технология соҳаси вакиллари анчагина нуфузга эга. 2017 йили қилинган хайрияларнинг 60 фоизи ёки 8,7 млрд. доллар ана шу кишиларнинг қўли очиқлиги шарофатидан.

Путин конституцияни ўзгартирадими? (видео)

Унга берилган савол эса президент лавозимида ишлаш лимитининг ўзгартирилиши ҳақида эди. Интервью март ойининг бошида бўлиб ўтган. Унинг тўлиқ версияси 9 март куни эфирга узатилди.

Макрон Ҳиндистонга ташриф буюрди

Ўз рафиқаси билан Деҳлига келган Макрон «Брексит»дан фойдаланиб, расмий Лондоннинг ўрнини эгаллаган ҳолда, Ҳиндистон ва Европа ўртасидаги муносабатларда асосий воситачига айланиш ниятини яширмаган.

Путиннинг чиқишидан сўнг шов-шув бўлган гипертовуш тезлигидаги ракета синовдан ўтказилди (видео)

Россиянинг нишонга аниқ зарба берувчи янги қуроли — «Ханжар» гипертовуш рекетаси синовдан ўтказилди.

Тавсия қиламиз

Ортганини нима қилай ёки сумалакни ростдан ҳам шунчалик яхши кўрамизми?

Албатта, бу сўзларим билан қадриятларимизга шубҳа билан қарамоқчи, баҳорий гўзал байрамимизнинг қадрли таомини камситмоқчи эмасман. Лекин ҳар бир ҳолатда ҳам меъёр бўлиши керак. Ишхонада сумалак, «дом»нинг тагида сумалак, қариндош-уруғлар йиғилиб пиширган сумалак... Шартми шу? Бир қозон сумалак бутун маҳаллага етади-ку ахир.

Кичик муаммонинг катта ташвишлари

Куни кеча Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини  мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши бошқаруви ва «Нуроний» жамғармасининг тўйлар, оилавий тантаналар ва бошқа маросимларни ортиқча сарф-харажатсиз ва дабдабасиз ўтказиш бўйича мамлакатимиз халқига мурожаати қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг