Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фирма гранатомётдан ўққа тутилди

Фирма гранатомётдан ўққа тутилди

Фото:«Commons.wikimedia.org»

Бугун, 13 апрель куни Украина пойтахти Киев шаҳрида танкларга қарши ишлатиладиган қўлбола гранатомётдан «Киевгорстрой» қурилиш фирмаси ўққа тутилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Мазкур ҳодиса Печерский туманида содир бўлган. Портлаш эса фирманинг савдо бўлимида юз берган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур хабарни изоҳлаганлари йўқ. Жабрланганлар ҳақида маълум қилинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг