Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Форишда 26 та отни ўғрилаб кетган ўғрилар қўлга олинди

Форишда 26 та отни ўғрилаб кетган ўғрилар қўлга олинди

Фото: «Google.com»

Жиззах вилоятининг Фориш туманида от ўғрилари қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

Жорий йилнинг 20 март куни Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи А.Т. Жиззах вилоят ИИБга мурожаат қилиб, 2017-2018 йиллар мобайнида Фориш тумани, Эгизбулоқ ҚФЙ ҳудудидаги дала майдонида юрган 26 бош отлар йўқолганини маълум қилган эди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Мирзачўл тумани, Ержар маҳалласида яшовчи 45 ёшли Б.Д., қариндоши, Дўстлик МФЙ, Охунбобоев маҳалласида яшовчи 37 ёшли Э.Д. ва Арнасой тумани Зарафшон ҚФЙда яшовчи 27 ёшли Е.О.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг