Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Formula E» пойга машинаси икки самолёт билан ўзаро беллашди (видео)

«Formula E» пойга машинаси икки самолёт билан ўзаро беллашди (видео)

Доха аэропортида «Spark SRT 01E» пойга машинаси «Qatar Airways» авиакомпаниясининг икки йўловчи самолёти билан пойга ўйнади.

Машина рулида 2014 йилдан бери мусобақаларда қатнашиб келаётган пойгачи Жером Дамброзио бўлган.  У «Airbus» ва «Boeing 787 Dreamliner» самолётлари билан кимўзар ўйнаган.

Тасвирда дастлаб машина самолётни ортда қолдиргани акс этган, аммо кейинчалик самолёт анча ўзиб кетганини пайқаш мумкин.

Видеотасвир муаллифлари спорт машинасинининг пойга вақтидаги максимал тезлиги 225 километр/соатга етганини, самолётнинг ердан кўтарилиш пайтидаги максимал тезлиги эса 944 километр/соат бўлганини айтишган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг