Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фотохабар. Энг яхши «мудофаа»чи вилоят аниқланди

Фотохабар. Энг яхши «мудофаа»чи вилоят аниқланди

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Андижон шаҳридаги Хотира майдонида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросими ўтказилди. Ўн минглаб андижонликлар тизилган Алишер Навоий шоҳкўчаси бўйлаб оркестр садолари остида ҳарбий парад бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев иштирок этди. Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Байрамнинг тантанали қисми «Заҳириддин Муҳаммад Бобур» номли вилоят мусиқали драма театри биносида ташкиллаштирилди. Унда Андижон вилояти ҳокими — ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти — Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг 17 нафар ходими давлат мукофотлари, 12 нафар ходим вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари, 17 нафар мудофаа ишлари бошқарма ва бўлим бошлиқлари «Ravon NEXIA 3» автомашинаси билан таддирланди.

Жумладан, Республика бўйича «Энг яхши мудофаа ишлари бошқармаси» номинацияси бўйича — Андижон вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ғолиб деб топилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг