Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Францияда маҳбус қамоқдаги шароит ёмонлашганидан арз қилди

Францияда маҳбус қамоқдаги шароит ёмонлашганидан арз қилди

Фото: «Pulitzercenter.org»

Франциядаги жазони ўташ муассасаларидан бирида маҳбус ушбу ташкилот назоратчилари иш ташлаши туфайли қамоқхонада шароит ёмонлашганидан арз қилди, дея хабар бермоқда маҳбусларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи «Observatoireinternationaldes prisons» (OIP) нодавлат ташкилоти.

OIP маълумотига кўра, исми маълум қилинмаган маҳбус Мулен-Изер қамоқхонаси назоратчилари иш ташлагач, тўққиз кун давомида ювинмагани, сайрга ҳам чиқа олмагани, бор-йўғи тўққиз квадрат метрдан иборат камерада қолиб кетганидан шикоят қилган. Бундан ташқари, унга тамакидан бошқа ҳеч қандай буюртма келтириб беришмаган. Ҳатто камералардаги чиқиндилар ҳам олиб чиқилмаган.
Тез орада ушбу ишни Клермон-Ферран шаҳри маъмурий суди кўриб чиқиши кутилмоқда.

Мана икки ҳафтадирки, Францияда қамоқхона ходимлари хавфсизлик чораларини кучайтиришни талаб қилган ҳолда умуммиллий норозилик акцияси ўтказмоқда.

11 январда Ванден-ле-Вей коммунасида уч нафар қамоқхона ходими 2002 йилда Тунисдаги синагогга ҳужум уюштиришда қатнашишда айбланиб қамалган маҳбус ҳужумига учраб жароҳат олишгани мазкур намойишларга туртки бўлди. Шунингдек, ишчилар маошларини кўпайтиришни ҳам талаб қилишмоқда. Норозиликлар фонида Франциянинг яна бир қанча ҳудудларида маҳбусларнинг назоратчиларга ҳужумлари рўй берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг