Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Францияда норозилик акциясидан сўнг қирқдан зиёд киши ҳибсга олинди

Францияда норозилик акциясидан сўнг қирқдан зиёд киши ҳибсга олинди

Фото:«РИА Новости»

14 апрель куни Монпелье шаҳрида бўлиб ўтган француз ҳукуматига қарши норозилик акциясида қатнашган қирқдан зиёд киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда «France Info»га таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Аҳолининг норозилигига сўнгги пайтларда мамлакатда содир бўлган ҳодисалар, хусусан, ҳукумат томонидан таклиф этилган таълим ислоҳотлари сабаб бўлди.

«Эро префектурасининг маълум қилишича, 43 киши 14 апрель куни Монпельеда ҳукуматга қарши ўтказилган норозилик акциясидан сўнг ҳибсга олинди», — деб хабар қилади нашр.

Аввалроқ Монпелье мэри Филипп Сорел ўзининг «Facebook»даги саҳифасида акция мобайнида витриналарни синдирган безориларга нисбатан чора кўрилиши ҳақида ёзган эди.

Турли маълумотларга кўра, акцияда икки мингга яқин киши қатнашган. Акция давомида дўконлар талон-торож қилинган, полицияга қаршилик кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг