Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФВВ огоҳлантиради: янги йил арчасини безашда эҳтиёт бўлинг

ФВВ огоҳлантиради: янги йил арчасини безашда эҳтиёт бўлинг

Янги йил арчаси

Фото: «uz24.uz»

Ўзбекистон Республикаси Фавқулода вазиятлар вазирлигининг билдиришича, янги йил арчасини уй шароитида хона ичига ўрнатаётганда уни бемалол кўчириш мумкинлигига ва эшикларни тўсиб қўймаслигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Арчани тез ёнувчан ўйинчоқлар билан безатиш, унинг пастки қисмини пахта билан қоплаш, шунингдек, шамлар билан безатиш асло мумкин эмас.

Мазкур қоидалар, табиийки, пластикдан ясалган арчаларга ҳам бирдек тааллуқли. Шуни унутмангки, пластикдан ясалган арчалар ёнганида ўзидан жуда ҳам зарарли моддаларни чиқаради. Ёниб турган пластмасса томчиси инсон терисига тушса, ҳатто чўғ бўлган кўмирдан кўра кўпроқ зиён етказиши мумкин.

Байрамдан кейин арчани иложи борича тезроқ йиғиб олиш керак. Пластикдан ясалган арчани кейинги байрамгача хавфсизроқ жойга олиб қўйиш, табиий арчани эса уй ичидан олиб чиқиш мақсадга мувофиқ. Сабаби, қуриган дарахтда тез ёниб кетиш хавфи бор.

Электр токида ишловчи ўйинчоқлардан фойдаланганда, албатта, синчиклаб текшириш керак. Биринчи навбатда, уларнинг изоляциясига эътибор қаратиш зарур. Шунингдек, бундай турдаги ўйинчоқлар тегишли сертификатга эга эканига ишонч ҳосил қилиш лозим. Яроқлилик муддати ўтиб кетган электр токида ишловчи ўйинчоқлар инсон саломатлигига хавф туғдиради.

Кўпчилик янги йил байрамига мушаклар ва бошқа пиротехника воситаларини харид қилишни истайди. Аммо шуни ёдда тутиш лозимки, пиротехника воситаларидан фойдаланиш нафақат ёнғинни келтириб чиқаради, балки оғир жароҳатларга ҳам сабаб бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг