Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФВВ Қозоғистонда рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот берди

ФВВ Қозоғистонда рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот берди

Бугун тунда, соат 02:39да Шарқий Қозоғистон вилоятида ўзбекистонликлар иштирокида йўл транпорт ҳодисаси содир бўлди. Мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот берди.

Унда айтилишича, «Setra» русумли автобус ҳамда «МАN» русумли юк автомашинаси ўзаро тўқнашиши натижасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлардан бири Олим Неъматов, 1978 йилда туғилган, «МАN» юк машинаси ҳайдовчиси бўлган. У Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Фурқат кўчаси, 22-уйда доимий истиқомат қилган.

Яна бири эса 1975 йилда туғилган, Setra автобуси ҳайдовчиси эди. У Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Ҳумоюн кўчаси, 18-уйда доимий истиқомат қилган Фарид Ғафуров экани маълум бўлган.

Айтилишича, Ўзбекистон ФВВ ва ИИВ ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг жасадини олиб келиш чораларини кўрмоқда. Бу борада вазирликнинг (+998-71) 147-10-50 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ҳодиса ҳақида батафсил ахборот олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг