Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гаров реестри нега керак?

Гаров реестри нега керак?

Бугунги кунда, барча тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар, шунингдек бошқа хўжалик субъектлари ҳамда жисмоний шахслар томонидан гаров реестри хизматларидан кенг фойдаланмоқда.

Хўш, бу ўзи қандай хизмат дегувчилар ҳам орамизда топилади. Айтиш мумкинки, Гаров реестрини мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида гаровга бериб қўйилган, шунингдек ундирувга қаратилган мол-мулклар ҳамда ушбу мулкларга кредиторларнинг устувор ҳуқуқлари тўғрисидаги ахборотларнинг электрон «Эълонлар ойнаси» дейиш ҳам мумкин.

Мол-мулк тўғрисидаги ахборотни гаров реестридан мол-мулк эгасининг СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) ёки айрим мол-мулкларнинг рўйхат рақами бўйича олиш мумкин. Фойдаланувчиларга мол-мулк тўғрисида электрон шаклда, зарур ҳолларда эса қоғозда ахборот тақдим этилади.

Гаров реестридан фойдаланишнинг бир қатор афзалликлари бор. Жумладан, кредитор таъминот сифатида қабул қилинаётган мол-мулк гаров сифатида фойдаланилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни гаров реестри базасидан қисқа муддатда (тезкор) олиш имконига эга, кредитор қарздорнинг мулки бошқа жойда ҳам гаровда эканлигидан бехабар бўлиши мумкин.

Гаров реестридан фойдаланиш гаровга қўювчининг гаровдаги мол-мулкдан бошқа мақсадларда фойдаланилишини чеклаган ҳолда кредитор ва холис сотиб олувчилар манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди. Бу эса кредиторларнинг таваккалчилигини пасайишига ҳамда тадбиркорлик субъектларини мулк гарови остида кредитлаш имконияти кенгайишига ва жараёни тезлашишига хизмат қилади.

Юртимизда бу хизматлар билан «Гаров реестри» давлат унитар корхонаси шуғулланмоқда. Ҳозирга қадар фойдаланувчилар гаров реестрига 420 мингдан ортиқ ёзув киритган. Шундан 433 мингга яқини мол-мулклар тўғрисидаги маълумотлардир. Шунингдек, гаров реестридан мол-мулклар тўғрисида 3,9 мингдан ортиқ кўчирма маълумотлар олинган. Бу ёзувларда 308 мингта 100 миллион сўмгача ва 103 мингта 100-500 миллион сўмгача қийматдаги мол-мулклар тўғрисида маълумотлар киритилган.

Ўзбекистонда гаров реестрини ривожлантириш бўйича эришилган натижаларни Халқаро молия корпорациясининг гаров реестри бўйича халқаро экспертлари юқори баҳоламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг