Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Газ баллонларини давлат стандартидан ўтказишга ким жавобгар?

Газ баллонларини давлат стандартидан ўтказишга ким жавобгар?

Фото: «Газета.uz»

Миллий матбуот марказида ўтказилган «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида «Аҳолига мунтазам ва узлуксиз газ маҳсулотларини етказиб бериш борасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси» мавзусида матбуот анжуманида суюлтирилган газ учун фойдаланиладиган баллонларни давлат стандартидан ўтказишга ким масъул эканига ойдинлик киритилди.

«Газ баллонларини давлат стандартидан ўтказиш — газ таъминоти ташкилотининг зиммасида. Баллонларни ижарага олган истеъмолчилар бунга жавобгар эмас.

Аммо биз ижарага бермаган газ баллонларимизни давлат стандартидан ўтказиш учун жавоб бермаймиз. Жойларда истеъмолчиларнинг ўзларига тегишли газ баллонлари мавжуд. Уларнинг фуқароларнинг ўзлари давлат стандартидан ўтказиши лозим», — деди «Ўзтрансгаз» суюлтирилган газ етказиб бериш бошқармаси бошлиғи Иброҳим Маҳмудов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг