Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғазо секторидаги портлашда тўрт нафар фаластинлик вафот этди

Ғазо секторидаги портлашда тўрт нафар фаластинлик вафот этди

Фото:«The Times of Israel»

14 апрель куни Ғазо секторида рўй берган портлаш оқибатида тўрт нафар фаластинлик вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, портлаш Исроил ҳарбийлари уюштирган ҳужум оқибатида келиб чиққан. Аммо айни пайтда Исроил армияси буни тан олмаяпти.

«Бугун Рафах шаҳрида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари кичик юк автомобилига ракета зарбасини бергач, тўрт нафар фаластинлик вафот этди», — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ашраф Кедр «РИА Новости»га берган интервюсида. Унинг қўшимча қилишича, вафот этганларнинг жасадлари Рафах шаҳридаги шифохонага олиб келинган.

Ўз навбатида, Исроил армияси ҳозирча бу ҳалокат юзасидан ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг