Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Генетика, геномика ва биотехнология: муаммо ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди

Генетика, геномика ва биотехнология: муаммо ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди

2018 йилнинг 18 май куни ЎзФА Геномика ва биоинформатика марказида «Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари» мавзусидаги республика илмий анжумани бўлиб ўтди. Унда ЎзФА, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий-тадқиқот институтлари ҳамда республикамизнинг турли олий ўқув юртларидан 70 дан ортиқ вакил қатнашди.

Анжуманнинг очилишида Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири, ЎзФА Геномика ва биоинформатика маркази директори, академик Иброҳим Абдураҳмонов сўзга чиқиб, ушбу тадбир илм-фан ривожи, фаннинг таълим билан интеграциясида ҳамда  республика олимлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Шунингдек Ўзбекистон  ҳукумати илм-фанни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани ва унинг натижаларини тижоратлаштириш учун имконият яратаётгани ҳақида сўзлади. Анжуманда қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, микробиология ва ветеринария соҳаларидаги кўп масалалар кўриб чиқилди.

Ўсимликлар ва микроорганизмлар геномикаси, биоинформатикаси ва биотехнологиясининг ютуқлари ва долзарб муаммолари ҳамда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги инновацион биотехнологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш истиқболи муҳокама қилинди.

Шуни таъкидлаш керакки, анжуманда республиканинг қатор олий ўқув юртларининг вакиллари,  ёш тадқиқотчилар ва мутахассислар фаол иштирок этишди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг