Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan»дан янгилик, Президентдан 8 март совғаси, қарздор «мегаюлдузлар», янги байрам, қийноққа солинган журналист, йўқолаётган болалар ва бошқа хабарлар

«GM Uzbekistan»дан янгилик, Президентдан 8 март совғаси, қарздор «мегаюлдузлар», янги байрам, қийноққа солинган журналист, йўқолаётган болалар ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 7 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Россия Президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Хмеймим аэродромида Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади

Президент қарори билан бу йилги «Зулфия»чилар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилди.

Шавкат Мирзиёев аёлларни байрам билан табриклади

Мамлакатнинг ишлаб чиқариш тармоқлари, тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёллар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Жамият

Ўзбекистонда яна битта байрам куни жорий этилади

Аҳолининг барча қатламлари турмуш даражаси ва жамиятимиздаги ижтимоий муҳит муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган уй-жой коммунал соҳасининг самарали фаолият кўрсатиши билан боғлиқ. Ўзбекистонда коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича замонавий бозорни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Собиқ Бош прокурорнинг ўғли қидирувга берилди

Очиқ манбалардаги маълумотларда келтирилишича, Алишер Қодиров отаси ҳибсга олинишидан 10 кунча муқаддам мамлакатдан қочиб кетган. Собиқ Бош прокурорнинг бошқа оила аъзолари терговга жалб этилган ёки этилмагани ҳақида бошқа маълумотлар йўқ.

АКТни ривожлантириш жамғармасига янги директор тайинланди

Азиз Шухратович Юсупов Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси директори этиб тайинланди.

ИИВ: 2017 йилда 61 ҳолатда эр хотинини ўлдирган, 10 тасида хотин эрини

Ўтган 2017 йилда Ўзбекистонда қотиллик 147 тага, яъни 22 фоизга, оғир тан жароҳати етказиш 108 тага, босқинчилик 106, талончилик жиноятлари эса 221 тага камайган.

Бобомурод Абдуллаев иши бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди

Суд йиғилишида судланувчиларнинг адвокатлари, оила аъзолари, халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Бобомурод Абдуллаев ўзини қийноққа солган МХХ ходимларига қарши жиноий иш очишни сўраган

Бобомурод Абдуллаевнинг асосан чап қўлида гематома ва шилиниш кўринишидаги қийноқ асоратлари сақланиб қолган.

Президент фармонига кўра 38 нафар аёл орден ва медаллар билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 7 мартдаги «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига кўра бир гуруҳ хотин-қизлар юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

«GM Uzbekistan» ногиронлар учун автомобилларни қайта жиҳозлайди

Тўхтаб туриш жойларидан узоқ ва ноқулай жойда жойлашган объектлари атрофида ногиронлиги бўлган шахсларга тегишли автотранспорт воситалари учун вақтинчалик тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади ва тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ногиронлиги бўлган шахслар ва 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналардан ҳақ олинмайди.

Ҳодиса

Навоийда овқатдан оммавий заҳарланиш кузатилди

Кармана туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимидаги беморлардан 10 нафари уйларига жавоб берилди. Шифохонада 17 нафар бемор даволанмоқда.

Тошкентда бир гуруҳ босқинчилар қўлга олинди (фото)

Шундан сўнг, жабрланувчининг автомашинасидан фойдаланган ҳолда бир неча километр масофа босиб ўтиб, уни турар-жой уйлари ёнида қолдирганлар ва эгаллаб олинган мол-мулклар билан жиноят содир этилган жойдан яширинганлар.

Сергелидан машина ўғирлаб, кейин ёқиб юборишди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 5 март куни номаълум шахс қаровсиз қолдирилган, фуқаро С.Р.га тегишли «ВАЗ-2105» русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.

Қорақалпоғистон ва Жиззахда одамларнинг ўлимига олиб келган автоҳалокатлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Авто

Дунёдаги энг тезкор автомобиль яратилди

Хорватиянинг «Rimac Automobili» компанияси Женевада бўлиб ўтаётган автошоуда ўзининг қуввати 1914 от кучига тенг суперкарини намойиш этди.

«Audi» учар автомобиль модулини тақдим этди (фото)

«Audi» компанияси «Airbus» ҳамда «Italdesting» билан ҳамкорликда келажак транспорт воситаси — «Pop.Up Next» гибрид автомобилини яратди.

Маданият

Шерали Жўраевдан Юлдуз Усмоновагача! Солиқдан қарздорлар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталига солиқдан қарзи бор санъаткорлар рўйхатини юборди. Мазкур рўйхат бутун республика бўйича тузиб чиқилган бўлиб, унга 2018 йил февраль ҳолатига кўра қарздорлиги бўлган 2000 нафардан ортиқ санъаткор киритилган.

Технология

«Xiaomi» бармоқ изи сканерига эга компьютер сичқончасини 30 доллардан сотади

Компьютерни блокдан чиқариш, сайтга кириш ҳамда харидларни амалга ошириш — эндиликда буларнинг барчасини бармоқнинг биргина ҳаракати орқали амалга ошириш мумкин.

30 сонияда қувватланадиган янги турдаги аккумулятор яратилди

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ихтиро ҳозирда мавжуд қурилмалардан 100 баробарга устун.

Маскнинг рақобатчиси. Хитой космик интернет учун ўнлаб сунъий йўлдошини учиради

Хитойнинг «CASIC» компанияси бутун дунё фойдаланувчиларига интернетга киришни таъминлайдиган «Hongyun» лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.

Спорт

«Реал» Парижда «ПСЖ»ни «тиз чўктирди»

Учрашувнинг 51-дақиқасида Криштиану Роналду жамоасининг чап қанотдан бошланган ҳужумини боши билан якунлаб, ҳисобни очди.

Кутилмаган қарор! Риёд Маҳрез фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Ёзги трансфер вақтида 27 ёшли футболчини «Рома», «Челси» ва «Барселона» сотиб олмоқчи эди, январда эса «Манчестер Сити» жамоаси сафига ўтишга жуда яқин эди, бироқ томонлар келиша олмаганди.

Маҳрезнинг саҳифаси хакерлар ҳужумига учраганмиди?

Лекин машҳур журналист Люк Танзи хабарига кўра, Маҳрезнинг «Facebook»даги саҳифаси хакерлар томонидан ҳужумга учраган ва бузиб кирилган, қолдирилган сўнгги постдаги барча сўзлар ёлғон ҳисобланади.

Дунё

Кучли шамол Хитойдаги аэропорт шифтини қўпориб ташлади (видео)

ОАВ маълумотларига кўра шамол тезлиги секундига 30 метрга етган. Бу кучли довул ҳисобланади (бўроннинг энг қуйи тезлиги секундига 32 метр).

Дубайда сузиб юрувчи дўконлар тармоғи ишга тушади

Лойиҳа 17 та қайиқ-дўконни қамраб олади, улар анънавий араб қайиғи — абрани эслатадиган шаклда бўлади. Мазкур лойиҳа қачон амалга ошиши маълум эмас, аммо суратлари аллақачон интернет тармоғида пайдо бўлган.

Ким Чен Ин ҳақида ажабтовур фактлар

Шимолий Корея раҳбарининг шахсий ҳаёти ҳақида кўп нарсалар маълум эмас. Бу ҳақида деярли гапирилмайди. Аммо шундай мулоҳазалар борки, улар «ёпиқ мамлакат» раҳбарига нисбатан қизиқиш уйғотади.

Сурияда Россия самолёти ҳалокатга учради

Самолёт Ҳалабдан Хмеймим томон учган. Воқеа Москва вақти билан соат 15:00 да содир бўлиб, Ан-26 русумидаги Россия самолёти учиш-қўниш йўлагига тахминан 500 метр қолганда ерга урилган.

Тавсия қиламиз

SOS: Болалар қаерга йўқолмоқда?! (видео)

Ота-она учун фарзандидан ажралиш энг оғир азоб бўлса, жигаргўшасининг бедарак йўқолиши ақлдан оздиргудек мавҳумлик, даҳшатли аросат эканлиги ҳаммага аён. Аммо, минг афсуски, болалар турли сабабларга кўра барибир йўқолиб туради, аксарияти кейинчалик топилса-да, айримлари мутлақ бедарак кетади...

Илк таассурот аэропортдан бошланади...

Тошкент халқаро аэропорти ва унинг ходимлари ҳақида кўп гапирилди, баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда. Мен ҳам бу борада ўз фикрларимни, кўрганларимни баён қилмоқчиман. Хизмат юзасидан йилда икки-уч марта хизмат сафарига бориб тураман. Табиийки, ўз аэропортимиз ва бошқа халқаро аэропортлардаги шароитлар, хизмат кўрсатувчи ходимларни солиштириб кўрганман.

Боксчи хотин

– Мен айтувдимми сенга, бошқа куни ўтказгин, деб? Байрам куни ҳар ким ўзининг уйида ўтирсин, девдимми? Кўнмадинг! Сенлар ҳамманг хотинингдан қўрқасан, дединг! Хотин-қизлар байрами – аслида эркаклар байрами, дединг!

Алихонтўра Соғуний қай тарзда ўғирлаб кетилган эди?

Совет Иттифоқининг шундай биқинида вужудга келган, кўпгина мамлакатлар тан олиши муқаррар бўлиб қолган Шарқий Туркистон аталмиш мусулмон давлати қонхўр Сталинни даҳшатга солган эди. Шу сабабдан Сталиннинг фосиқларча тузган режаси ва большевистик руҳда амалга оширилган сиёсий найранг оқибатида Алихонтўра 1946 йил 28 июнда Ғулжа шаҳридан ўғринча Тошкентга келтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг