Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» автомобилларга кафолатли хизмат кўрсатиш муддатини узайтиради

«GM Uzbekistan» автомобилларга кафолатли хизмат кўрсатиш муддатини узайтиради

Фото:«Autostrada.uz»

«GM Uzbekistan» томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг техник ҳолатини аъло даражада сақлаб туриш мақсадида 2019 йилнинг 1 февралидан эътиборан компания янги автомобилларга кафолатли хизмат кўрсатиш муддатини узайтиради. Энди ушбу муддат 3 йил ёки 100 000 километр масофани ўз ичига олади. Аввал — 1 йил ёки 20 000 километр масофани ташкил қилган. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этиш лозимки, узайтирилган кафолат муддати компаниянинг расмий дилерларидан 2019 йилнинг 1 февралидан бошлаб харид қилинадиган автомобилларга тадбиқ этилади. Кафолат муддати автомобилнинг эгаси билан боғлиқ бўлмайди, яъни ушбу давр мобайнида автомобил эгаси ўзгарса, унинг янги эгаси ҳам ушбу кафолат ҳуқуқидан фойдалана олади.

Автомобилдан нотўғри фойдаланиш, авария, автомобилнинг конструкцияси ва модификациясига ўзгартириш киритиш ёки ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилмайдиган қўшимча ишлов берилиши ёки жиҳозланиши туфайли носозликлар юзага келган тақдирда кафолат даври чекланади.

Кафолат муддати давомида автомобилнинг ишлаб чиқарувчи томонидан аниқланган нуқсони бор қисмларини таъмирлаб бериш ёки алмаштириш расмий хизмат кўрсатиш марказлари томонидан бепул амалга оширилади. Бунинг учун эса автомобиль эгасидан автомобилнинг эксплуатацияси бўйича барча шартлар йўриқномага асосан бажарилган бўлиши талаб этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг