Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» автомобиллари учун электрон навбат қачон келади?

«GM Uzbekistan» автомобиллари учун электрон навбат қачон келади?

Фото: «Газета.uz»

«GM Uzbekistan» АЖ автомобиль савдо тизимида шаффофликни таъминлаш ҳамда мижознинг ишончини ошириш мақсадида компания расмий сайтида янги бўлим ишга тушганини маълум қилди.

Эндиликда ушбу бўлим орқали харидорлар аввал рўйхатдан ўтказилган аризалар (электрон навбат) бўйича шартнома тузиш учун тақдим этилаётган автомобиллар рўйхати билан танишиб бориши мумкин.

Янги бўлимда бугун электрон навбат асосида шартнома тузиш мумкин бўлган 12 мингдан ортиқ барча русумдаги автомобиллар рўйхати билан танишиш мумкин. Аввал рўйхатдан ўтган аризалар бўйича шартнома тузиш мумкин бўлган автомобиллар рўйхати тегишли сананинг соат 9:00 гача амал қилиб, кунлик асосда шартномалар тузилишига қараб янгиланиб борилади.

Компания таклиф этаётган мазкур хизмат харидорга ўз навбатининг ўзгариш жадаллигини кузатиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг