Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«GM Uzbekistan» Очиқ осмон остидаги савдо майдончаларини ташкил этади

«GM Uzbekistan» Очиқ осмон остидаги савдо майдончаларини ташкил этади


Аввалроқ «GM Uzbekistan» Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан 5 сентябргача дилерлик автосалонлари ишламаслигини маълум қилган эди. Бироқ «GM Uzbekistan» томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни харид қилиш истагида бўлган мижозларга қулайлик яратиш мақсадида «45 дақиқа ичида автомобил» дастурига мувофиқ автомобилларни сотиш учун компания автомобил бозорлари ҳудудида «Очиқ осмон остидаги савдо майдончаларини» ташкил этмоқда. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Илк савдо майдончаси Тошкент шаҳрида Сергели автомобил бозори ҳудудида ушбу дам олиш кунлари ташкил этилади. Савдога 1475 дона «Спарк» ва «Кобальт», «Ласетти» автомобиллари қўйилади. GM Uzbekistan вакиллари керакли тавсияларни бериб маҳсулот ҳақида батафсил маълумот тақдим этишади.

Шунингдек, русумидан қатъий назар ҳар қандай автомобил харид қилган мижозларга велосипед совға қилинади. Яқин вақт ичида «Очиқ осмон остидаги савдо майдончалари» мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг