Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гўшт маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича янги регламент тасдиқланди

Гўшт маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича янги регламент тасдиқланди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22 январдаги 36-сонли қарори билан Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.

«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, мазкур қарор гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида қабул қилинди.

Унга кўра, Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент у расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн саккиз ой ўтгач, амалга киритилади.

«Ўзстандарт» агентлиги ваколатли давлат органлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб гўшт ва гўшт маҳсулотларини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийлик хусусиятини бекор қилиб, ихтиёрийликни таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирларни кўради.

Умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари кенг хабардор қилинади.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т.Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С.Отажонов, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК бошқаруви раиси Т.А.Жалилов ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги бош директори А.У.Каримов зиммасига юкланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг