Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гудоллнинг сўнгги туғилган куни

Гудоллнинг сўнгги туғилган куни

Фото: «Bild»

Австралиялик энг кекса олим Дэвид Гудолл ўз хоҳишига кўра ҳаёт билан хайрлашди. 104 ёшни қаршилаган олим Швейцариянинг Базел шаҳридаги касалхонада эвтаназия қилинди. Бу ҳақда «Germania.one» хабар берди.

Гудолл 90 ёшига қадар ўзини анча яхши ҳис қилар, ҳатто теннис ўйнарди. Яқингача Ғарбий Австралиянинг Перт шаҳридаги Эдит Коуэн номидаги университетда ишлаб келарди. 2016 йили, Гудолл 102 ёшга кирганида, университет маъмурияти унинг саломатлигини ўйлаб уйида ишлашга кўндирди, бироқ бу олимга оғир ботди.

Гудолл 2018 йил 4 апрель куни 104 ёшини қаршилади. Аммо Гудолл бундан бахтли эмас:

“Бу ёшга кирганимдан жуда афсусдаман. Мен бахтли эмасман. Ўлишни истайман. Бу қайғули эмас. Мени бу дунёда ушлаб туришгани қайғули”.

Австралиянинг айрим туманларида эвтаназияга рухсат бор, шундаям инсон тузалмас дардга чалинган бўлса. Дэвид Гудолл эса бу тоифага кирмасди, шунчаки қариган, холос. Швейцариядаги «Life Circle» клиникаси билан келишишга тўғри келди. Эвтаназия қилиш тўғрисидаги сўнгги қарорга олим бир неча ҳафта олдин, квартирасида йиқилиб тушиб, уй бекаси келиб топиб олмагунича икки кун полда ётганида келди.

Гудолл 10 март куни соат 11:40 да яқинлари даврасида Бетховеннинг «Тўққизинчи симфония»си садолари остида ҳаёт билан видолашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг