Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гулистонда яна чақалоқ сотишга уриниш бўлди

Гулистонда яна чақалоқ сотишга уриниш бўлди

Фото: Сирдарё вилоят ИИБ

Сирдарё вилоятида сўнгги ҳафтада яна бир бора чақалоқни сотишга уриниш рўй берди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

2019 йилнинг 17 май куни, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбир давомида Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Ғалаба МФЙда истиқомат қилувчи У.Ж. ўзининг 2019 йилнинг 13 май куни хужжатсиз туққан ўғил фарзандини фуқаро М.Н. га 200 (икки юз) АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеадан икки кунгина илгари Гулистон шаҳрида икки кунлик чақалоқни сотишга уриниш бўлгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг