Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳафта ўртасида салқин ва ёмғирли об-ҳаво кутиляпти

Ҳафта ўртасида салқин ва ёмғирли об-ҳаво кутиляпти

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзгидромет» бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун республика ҳудуди бўйича ҳарорати 30-35°, жанубда 37-38° бўлган асосан кам булутли ва иссиқ об-ҳаво бўлади.

Эртага осмонни булутлар қоплайди, аммо ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

Чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубидан нам ва деярли салқин ҳаво кириб келиши бошланади. 5 майда Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, 6 майда республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

4-6 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди.

Жума куни момақалдироқ билан ёмғир ёғиш эҳтимоли фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди ва кечаси 12-17° ни, кундузи 25-30° ни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг