Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳам соғлиққа, ҳам чўнтакка фойда. Ню-йорклик дизайнернинг антиқа тажрибаси

Ҳам соғлиққа, ҳам чўнтакка фойда. Ню-йорклик дизайнернинг антиқа тажрибаси

Ню-йорклик дизайнер Тобиас Ван Шнайдер айнан шу тажрибани ўзида қўллаб кўрди.

Фото: «Fithacker.ru»

Одамлар байрамларни ёқтиришади. Айниқса, эркакларга бир сабаб топилса бўлди, дарров ичишга тушадилар. Янги йил куни эса, энг кўп алкогол истеъмол қилинадиган кечалардан бири сифатида эсланади. Шундай байрамдан кейин инсон бироз вақт ичкиликдан ўзини тийиб юради. Лекин ушбу ҳолат узоқроқ давом этса-чи? Масалан, икки йил.

Ню-йорклик дизайнер Тобиас Ван Шнайдер айнан шу тажрибани ўзида қўллаб кўрди ва ажойиб натижага эришди. Унинг ҳаётида биринчи ўринда ғийбат, бировнинг ортидан гапириш, дардини дастурхон қилиш одати йўқолди.

— Энг биринчи англаганим — одамлар билан камроқ гаплашадиган бўлдим. Ҳамкасбларим ва дўстларим ичишга таклиф қилганда «йўқ», деб жавоб бердим ва ростданам уларнинг ширакайф суҳбатларига қўшилишни истамадим, — дейди Шнайдер.

Бундай парҳез билан унинг саломатлиги ва чўнтаги ҳам анча фойда кўрди. Тобининг сўзларига кўра, у ойига минг доллар иқтисод қилиш билан бирга яхши тушлар кўриб, тушкунликдан ҳам чиқиб кета олган. Ню-Йоркда кунига 1-2 стакан спиртли ичимлик ичиш одатга айланиб улгурганини ҳисобга олсак, бу анча яхши натижа.

— Агар ҳар куни 2-3 та коктейл ичиб (уларнинг ҳар бири чойчақасиз ҳисоблаганда 10 доллардан), ойига битта вино уйга олиб кетганимда, минг долларга яқин маблағ сарфлаганман. Булардан воз кеча бошлаганимда бедор тунларимга ором кириб, эрталаблари бардам уйғонишга тушдим.

Шунингдек, Тобиас қаҳва ичишни ҳам тўхтатгани сабабли, ўзини анча хотиржам тутишга ўтди. Кофеиннинг катта қисми уни ҳаётий завқу шавқдан мосуво этибгина қолмай, овқат ҳазм қилиш тизимига ҳам таъсир кўрсата бошлаган эди.

Алкогол ичимлик ва қаҳванинг зарари ҳақида ҳаммамиз яхши биламиз. Лекин бу шунчаки гапдек туюлади, баъзида. Ушбу ичимликлар одамни аста-секин ўзига тобе этиб, соғлиғига дахл қилишгача боради. Ундан кўра, ўзимизнинг табиий шарбат ва чойларга нима етсин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг