Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Учтаси бирда: хорижда бепул ўқиш, пул мукофоти ва раҳбарлик лавозими

Учтаси бирда: хорижда бепул ўқиш, пул мукофоти ва раҳбарлик лавозими

«Тараққиёт» танловига аризалар қабули бошланди. Танлов ғолиблари ривожланган давлатларда ўз соҳаси бўйича 3 ойлик малака ошириш курсларида ўқиш, пул мукофоти билан тақдирланиши ва энг асосийси, давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимига тайинланиши белгиланган.

Бунинг учун, номзодлар таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган (45 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши шарт.

Танлов номинациялари:

  1. Давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
  2. Суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
  3. Молия-кредит соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
  4. Саноат соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
  5. Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
  6. Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
  7. Архитектура ва қурилиш соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
  8. Коммунал хўжалик соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
  9. Солиқ ва божхона соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
  10. Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
  11. Таълим, фан ва инновация соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
  12. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
  13. Маданият, санъат ва спорт соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
  14. Ташқи сиёсат, ташқи иқтисодий фаолият ва туризм соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
  15. Макроиқтисодиёт ва ҳудудий ривожланиш cоҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
  16. Транспорт ва логистика соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.

Аризалар жорий йилнинг 30 октябрига қадар https://taraqqiyot-tanlov.uz/ сайти орқали онлайн қабул қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг