Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев «Ҳар йили 95 фоиз ҳомиладор аёллар перинатал скрининг текширувидан ўтказилса-да, натижаси амалда сезилмаяпти»

Шавкат Мирзиёев «Ҳар йили 95 фоиз ҳомиладор аёллар перинатал скрининг текширувидан ўтказилса-да, натижаси амалда сезилмаяпти»

Шавкат Мирзиёев

Оналар ва гўдаклар ўлими қайд этилаётгани, ногирон болалар туғилаётгани – хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини таъминлаш бўйича ишларнинг мутлақо қониқарсиз эканини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни ўтказилган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилишда сўз борди

Йиғилишда давлат раҳбари ҳар йили 95 фоиз ҳомиладор аёллар перинатал скрининг текширувидан ўтказилса-да, натижаси амалда сезилмаётганини танқид қилган. Шу боис оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида «аёллар маслаҳатхоналари» ташкил этилиши белгиланди. Республика комиссияси ва 7 та ишчи гуруҳ ташкил этилиб, бу борадаги ишларни бажариш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири зиммасига юклатилди.

Аввалроқ мазкур йиғилишда ўтган йиллар мобайнида хотин-қизлар манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича самарали механизм яратилмагани алоҳида таъкидланган. Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла ва бошқа жамоат ташкилотлари йиллар мобайнида фақатгина турли тадбир ва йиғилишлар ўтказиш билан чекланиб, ижтимоий вазияти оғир оилалар, аёллар ва ёш қизларга чинакам ёрдам бериш бўйича самарали фаолият олиб бормагани, бунинг оқибатида жойларда кўплаб масалалар тўпланиб қолган, уларнинг ечими бўйича аниқ манзилли ишлар амалга оширилмагани айтилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Президенти хотин-қизлар қўмиталари фаолияти қониқарсиз экани, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга кўмак бериш, эрта никоҳлар, ажрашишлар ва аёллар жиноятчилигининг олдини олишга етарлича эътибор берилмаганини танқид қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг