Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳар йили октябрнинг биринчи ҳафтаси «Кексалар ҳафталиги» этиб белгиланди

Ҳар йили октябрнинг биринчи ҳафтаси «Кексалар ҳафталиги» этиб белгиланди

Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси «Кексалар ҳафталиги» этиб белгиланди.

Шунингдек, қарорга кўра:

вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларида раҳбар ўринбосарларидан бири жамоатчилик асосида кексалар масалалари учун масъул этиб белгиланади ва «Фахрийлар кенгаши» фаолиятини мувофиқлаштиради;

- меҳнат жамоаларида пенсияга чиқиш арафасида бўлган меҳнат фахрийларини тақдирлаш ва нафақага кузатиш тадбирларини ўтказиб бориш амалиёти жорий этилади.

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури асосида кекса авлод вакилларининг республика бўйлаб тарихий шаҳар ва зиёратгоҳларга саёҳати уюштирилади.

Қарор билан, шунингдек, «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари тўғрисида намунавий низом тасдиқланди.

Ушбу гуруҳларнинг асосий мақсади кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этишдан иборат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг