Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарбий кийимдаги Ислом Каримов: Биринчи президентнинг бошқа ноёб суратлари

Ҳарбий кийимдаги Ислом Каримов: Биринчи президентнинг бошқа ноёб суратлари

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, давлат ва жамоат арбоби Ислом Каримовнинг туғилган куни. Агар ҳаёт бўлганида у киши муборак саксон ёшни қарши оларди. Лекин унинг қолдирган мероси ва амалга оширган ишлари мангуга қалбимизга муҳрланган.

Ислом Каримов ҳақида хўб ва кўп гапирилди, ёзилди, кўрсатилди. Бу ҳали яна давом этади. Шунингдек, бугун барча телеканалларда «Мустақиллик меъмори» номли ҳужжатли фильм ҳам намойиш этилади.

Ислом Каримовнинг тарихда ўчмас из қолдириши энди ҳар доим эсланади. Лекин унинг энг асосий ва муҳим, айтиш мумкинки, тарихий қарори, журъати борки, бусиз Биринчи Президентни ёдга олиш дуруст эмасдир.

90-йилларнинг боши, ҳамма ёқ алғов-далғов, барча ўзидан ё ёнидагидан қўрққан, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Кўпчилик ишонган ва ўрганиб қолган собиқ иттифоқ аллақачон парчаланиб кетган, Ўзбекистон деган давлат тақдири не кечиши халқни саросимага сола бошлаган пайтлар... Ана шу дамда Ислом Каримов катта саҳнага чиққан. Ёши катталар яхши эслашса керак, ўшанда у кишининг нутқини телевизор орқали бутун республика кўрган ва эшитган. Ҳа, умуман, одамлар ва бошқа давлатлар тинглаши керак бўлган гаплар айтилмаган у ерда. Ислом Каримов Ўзбекистонни мустақил давлат деб эълон қилган...

Зал бир муддат сув қуйгандек жимжит қолган. Одамлар нима қилишини билмаган: қарсак чалиб, хурсандчилик қилсинми ёки мустақилликни қўрқмасдан баралла эълон қилган одамга эргашишсинми? Аҳолининг умиди шу даражада сўниб бораётган эди. Ахир мустақиллик эълон қилинди, ўзбек халқи энди озод, ўз тили, байроғи ва мадҳияси бўлади! Ўша пайт буни кўпчилик англамаган, фақат Ислом Каримовдан бошқа...

Ана шундай закий ва узоқни кўра билган Юртбоши билан сийлаган Худо бизни! Охиратингиз обод бўлсин, Ислом бобо!

Суратлар, 1-қисм.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг