Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарбий техника ортилган кема Тунисда ҳибсга олинди

Ҳарбий техника ортилган кема Тунисда ҳибсга олинди

Фото: Lenta.ru

Россиянинг Новороссийск портидан денгизга чиққан, ҳарбий техникалар ортилган Панамага тегишли «Ural» кемаси Тунисда қўлга олинди. Бу ҳақда «Maritime Bulletin» ва «Agenzia Nova» агентлигига таяниб «lenta.ru» ёзмоқда. Кема Камерунга қараб кетаётган бўлган.

Туниснинг Сфакс портида таъмир учун тўхтаган кема текширилганда унинг бортида Россияда ишлаб чиқарилган ҳарбий техникалар юкланган 24 та контейнер борлиги аниқланган. Энди кема экипажининг терроризмга алоқадорлиги текшириб кўрилади.

«Maritime Bulletin» кеманинг йўналиши шубҳали эканлигини айтган. У дастлаб Иония денгизини кесиб ўтади, кейин Ливияга, ундан сўнг эса Сфаксга етиб келади. Аммо Камерунга йўналган кема бундай йўналишда сузишга эҳтиёж сезмайди. Айнан шу нарса Тунисда шубҳа уйғотган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг