Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мудофаа вазири тўсатдан текширишни муваффақиятли ўтказган ҳарбийларни мукофотлади

Мудофаа вазири тўсатдан текширишни муваффақиятли ўтказган ҳарбийларни мукофотлади

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

26-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига мувофиқ Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлигини текшириш учун комплекс ўқув машғулотлари бўлиб ўтган эди.

Текширув давомида ўтказилган махсус-тактик машғулотлар ҳарбийларимизнинг юксак профессионаллиги, армиямизнинг юқори жанговар шайлигини намоён этди.

Тўсатдан текширувларнинг якунлари бўйича Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғи билан қўшинлар тезкорлиги, жанговар шайлиги ҳамда ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, хусусан комплекс машғулотларда алоҳида намуна кўрсатган 300 нафардан зиёд ҳарбий қисм ва муассасаларнинг ҳарбий хизматчилари «NAMUNALI XIZMATI UCHUN» кўкрак нишонлари, пул мукофотлари, эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Жумладан,«Чирчиқ» дала ўқув майдонида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов 8 декабрь – Конституция куни арафасида Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчиларига мукофотларни тантанали тарзда топширди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг