Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарбийларга имтиёзли автокредит берилади

Ҳарбийларга имтиёзли автокредит берилади

Фото: «ЎзА»

«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

Мудофаа вазирлигининг жанговар қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмаларининг офицерларига ҳамда сержантлар ва оддий аскарлар таркибининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларига ҳар бир ҳарбий қисмдан 10 нафаргача кишига мамлакатда ишлаб чиқарилган бюджет автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.

Кредит шартлари:

  • муддати — 3 ойлик имтиёзли давр билан 10 йил;
  • дастлабки бадал сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 15 фоизи;
  • фоиз ставкаси — кредит берилган санада йиллик 7 фоиз.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг