Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳаво флоти куни: Чирчиқда ҳарбий авиашоу ўтказилди

Ҳаво флоти куни: Чирчиқда ҳарбий авиашоу ўтказилди

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Юртимизда ҳар йили август ойининг учинчи якшанбасида Ҳаво флоти куни нишонланади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги томонидан «Чирчиқ» полигонида тантанали тадбир ўтказилди.

Унда мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев, мудофаа вазирининг ўринбосари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Ахмад Бурхонов, Тошкент ҳарбий округи қўмондони полковник Зокиржон Сайфудинов, шунингдек, бошқа масъул офицерлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фуқаролар иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига Мудофаа вазирлигининг «Намунали хизмати учун» кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Маросим сўнгида йиғилганлар учун замонавий учиш техникалари ва ўзига хос авиашоу намойиш этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг