Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчининг телефонини олиб қўйган ЙПХ ходими лавозимидан озод этилди

Ҳайдовчининг телефонини олиб қўйган ЙПХ ходими лавозимидан озод этилди

2020 йил 21 октябрь куни ижтимоий тармоқда тарқатилган «Сирдарёда ҳайдовчи ва ГАИ ходими ўртасидаги келишмовчилик видеоси тарқалди. Бунга кўра, ГАИ ходими ҳайдовчининг телефонини олиб қўйган. Сабаби эса номаълум» сарлавҳали видео лавҳа юзасидан саҳифамизда муносабат билдирилган эди.

Унга кўра Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор Б.Бобожонов 2020 йил 7 октябрь куни соат 15:40 ларда Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 90 километрида хизмат олиб бораётган вақтида товуш кучайтиргич (сирена) мосламасини ёқиб келганликда гумонланиб Ласетти русумли транспорт воситасини тўхтатади. Шу пайт ҳайдовчи ва ЙПХ инспектори ўртасида келишмовчилик келиб чиқиб, ҳолатга ҳайдовчининг яқинлари ҳам аралашади ва шахсий уяли алоқа воситаси ёрдамида тасвирга олишади. Видеода сафдор Б.Бобожонов йигитларнинг ўзини тасвирга олишига қаршилик қилиб, уяли телефонларини олиб қўйганлиги акс этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текширувида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда ИИВнинг айрим меъёрий буйруқ талабларини бузганлиги учун Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО ЙПХ инспектори Б.Бобожанов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг